Ягона интерактив давлат хихматлари портали my.gov.uz
ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ (my.gov.uz)
2024 йил my.gov.uz портали (ЯИДХП)да:
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 80 дан ошиқ яқин янги хизматлар ишга туширилди.Мобил иловадаги хизматлар сони 330 дан ортди.
Портал фойдаланувчилари сони 8.5 млн.га етди.
100 га яқин электрон давлат хизматлари такомиллаштирилиб (BPR), кўрсатилиши соддалаштирилди.
100 дан ошиқ турдаги маълумотнома ва ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.
gov.uz орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичи 20,0 млн.дан ортиқни ташкил этди. Натижада аҳолининг 74.7 млрд.дан ортиқ маблағлари тежалишига эришилган.
gov.uz порталининг замонавий қулайликларга эга янги талқини оммага тақдим этилди.
MyID юзни таниш идентификация усулига эга MyGov мобил иловасининг янги талқини юклаб бепул олиш учун Google Play ва App Store иловалар дўконларида жойлаштирилди.
Давлат хизматларидан my.gov.uz портали орқали фойдаланилганда ариза рақами, натижаси ҳамда тўлов маълумотларни (пуллик хизматларда) бепул SMS хабар шаклида юбориш жорий этилди.
“Халқ банки” АТБ нинг “Xazna” мобил иловаси орқали my.gov.uz порталининг 20 та, Алоқабанкнинг Зумрад иловасида 18 та ҳамда “Payme” тўлов тизимида 15 турдаги электрон хизматлардан фойдаланиш имконияти йўлга қўйилди.
Havola
TAF! * TAF! * TAF! * TAF!